Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Роберт Уиттакер Ислам Махачевнинг қароридан ҳайратга тушди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Австралиялик ММА устаси россиялик собиқ чемпион ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

UFC нинг собиқ чемпиони Роберт Уиттакер россиялик Ислам Махачевнинг енгил вазн (70 кг) камаридан воз кечганидан ҳайратда қолганини айтди. 

"Исламнинг енгил вазндан кетиб, камарни топширишини кутмаган эдим. Агар бу ишни Топурия қилса, қолганлар ҳам орқасидан кетиши мумкин деб ўйлардим. Бироқ Махачев ҳозирда UFC нинг юзи, бош мегаюлдузи. У шундай қарор қабул қилади, деб тасаввур ҳам қилмаганман", — деди Уиттакер "MMArcade Podcast" YouTube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Махачев (27-1) 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида австралиялик Жек Делла Маддалена(18-2)га қарши октагонга кўтарилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ