 
                "Roma" – "Udineze". Shomurodov maydonga tushdi (matnli translyatsiya)
Bir necha daqiqalardan so‘ng A Seriyaning 5-turidan o‘rin olgan "Roma" - "Udineze" bahsi start oladi. Mazkur o‘yindan onlayn translyatsiyani saytimiz orqali kuzatib borishingiz mumkin.
- 90+3' Учрашув якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонди 
- 90+1' Йенс Ларсен бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди. 
- 90' Иккинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган Пеллегрини ўйиндан четлатилди 
- 89'Роберто Перейранинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди 
- 86' Абрахам майдонни тарк этди унинг ўрнига Шомуродов тушди 
- 82'Пеллегрини фол ишлатди 
- 81'Делофеу дриблинг кўрсатмоқчи эди, бироқ тўпни ўзига мослаштира олмади 
- 78'"Удинезе" тўпни ўзида сақлаб турибди. Рақиб эса кучли пресинг қилмоқда 
- 74' Заньоло ўрнига майдонга Стефан Эл-Шаарави туширилди 
- 73'Делофеу икки ҳимоячини ортда қолдириб, зарба бериш учун қулай позицияга чиқиб олди ва кучли зарба йўллади. Ноаниқ 
- 70' Рикардо Калафьори ўз ўрнини Крис Смоллингга бўшатиб берди 
- 69'Брандон Соппининг зарбаси дарвоза тўсинининг ёнидан ўтиб кетди 
- 67'Брайан Кристанте ва Рикардо Калафьорига ҳакам томонидан сариқ карточка кўрсатилди 
- 62'ЗАРБАА! Айенома Удогиенинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди 
- 60'Пеллегрини жамоадоши томонидан амалга оширилган узун пасни қабул қилиб олди кейинчалик ҳимоячи қоида бузмай ундан тўпни олиб қўйди 
- 56' Лоренцо Пеллегрини ҳакам томонидан огоҳлантирилди 
- 52'Ҳакам Заньоло тўпни қўли билан ўйнаги учун баҳсни тўхтатди. Николо эса ҳакамга қўл билан ўйнамаганини исботламоқчи бўляпти 
- 50'Рик Карсдорп рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади 
- 49'Михитарянанинг зарбаси ноаниқ чиқди 
- 46' Иккинчи бўлим бошланди 
- 45+2' Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча майдон эгалари 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда 
- 45+2'Роджер Ибанез фол ишлатди 
- 45' Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди 
- 43'Делофеу жарима майдони томон соло юриш амалга оширди, лекин зарба бериш позициясига чиқа олмади ва якунда ҳимоячи тўпни олиб қўйди 
- 41'Игнасио Пуззетто яқин масофадан зарба йўллади, ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ҳакам бурчак зарбаси амалга оширилиши кўрсатди 
- 38'Пеллегрини рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди 
- 36' ГОООООООООЛ! Рикардо Калафьорининг узатмасидан сўнг қулай позицияда турган Абрахам тўпни дарвозага жойлаб қўйди 
- 32'Стандартдан сўнг тўпни Пеллегрини қабул қилиб олди ва зудлик билан уни йўқотди. Ҳимоячи ишончли ҳаракат қилди 
- 31' Уоллас огоҳлантирилди 
- 29' "Удинезе"да яхши имконият содир бўлиши мумкин эди, бироқ Игнасио Пуззетто офсайда қолиб кетганди 
- 28'Михитарян тўпни жарима майдони ичига узатди, лекин хавфли вазият вужудга келмади 
- 25' Жерар Делофеу бурчак зарбасини амалга оширди. Тўп тўғри "Рома" ҳимоячиларига бориб тушди 
- 20'Заньоло қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ўнг пастги бурчаккка тўпни юмалатиб қўйса кифоя эди. Афсус... 
- 18' Марко Сильвестри Пеллегрининг кучли зарбасини ажойиб сейв кўрсатиб қайтаришга эришди 
- 13'"Рома" тўпни назорат қилмоқда. Майдон марказижа футболчилар майда паслар билан ўйнамоқда. Моуриньо шогирдлари рақибнинг хатосини кутмоқда 
- 10'Делофеунинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди 
- 8' Бурчак тўпидан сўнг Брайан Кристанте бош билан ноаниқ зарба йўллади 
- 5'Михитарянннинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади 
- 3' Родриго Бекао жароҳат олган кўринади. Майдонда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда 
- 1' Ҳакам хуштаги янгради ва учрашувга старт берилди 
- 0'Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда 



Fikrlar