“Рома” дарвозабони сотилади

“Марсель” раҳбарияти “Рома”дан ижарага олинган дарвозабон Пау Лопеснинг трансфер ҳуқуқини сотиб оладиган бўлди.

27 ёшли дарвозабон асосий таркиб учун курашда франциялик машҳур посбон Стив Мандандани ортда қолдирди ва “Марсель”да биринчи рақам эгасига айланди.

Марселликлар уни ўз сафида олиб қолиши учун Рим клубига 12 миллион евро тўлашига тўғри келади. Бу нарх уларни тўлиқ қониқтиради.

Жорий мавсумда Пау Лопес йигирма маротаба майдонга тушди ва шу учрашувларнинг 11 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Испаниялик посбон ўз дарвозасидан 17 та тўп олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!