“Рома” ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегрини билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий твиттерининг маълум қилишича, “бўрилар”  25 ёшли италиялик футболчи билан 2026 йилга қадар шартнома имзолашган. Айтиш лозимки, томонлар ўртасидаги аввалги келишув 2022 йилнинг 30 июнига қадар тузилган эди.

“Рома” Пеллегринини 2017 йилда “Сассуоло”дан 10 млн еврога сотиб олган. У ўтган давр мобайнида Рим клуби сафида 118 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол уришга эриши.

Лоренцо Пеллегрини 2017 йилдан буён Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
02/10/2021 21:37
Жуда зўр футболчи. Элдорга ажойиб паслар бериб туради. Омад.