Бугун Италия чемпионати 3-туридан ўрин олган 6 та ўйин бўлиб ўтади. Улар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги баҳс ҳам бор.

Римликлар бу гал ўз уйларида "Сассуоло"ни қабул қилишади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 23:45да старт олади. Ўйин "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" А Серияда 6 очко билан 3-ўринда бормоқда. "Сассуола" эса 4 очко жамғарган ҳолда 8-поғонани банд этган.

Италия нашри "Рома" - "Сассуоло" учрашувининг тахминий таркибларини тузиб чиқди (Фото)

E8NxkImWQAcApXA

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар