“Рома”да мен билан гаплашмай қўйишди

“Рома” сафини тарк этган жаҳон чемпиони Педро Родригес янги жамоаси “Лацио”га ўтганидан кейин Римда унга қандай муносабатда бўлишганини гапириб берди.

“Рома”да қийин вазиятга тушиб қолдим. Мен билан раҳбариятнинг бирор вакили гаплашмасдан жамоадан четлатиб юборишди. Кейин “Лацио” бош мураббийи Маурицио Саррига муродаат қилдим. Трансфер амалга ошди. Бундан жуда хурсандман.

Педродан “Рома”га қарши дербида гол уриш истаги ҳақида сўрашди.

“Рома” энди ўтмишда қолди. Бу ҳақида гапиришни истамайман. Мен ҳозирги жамоадаги дўстларимга имкон қадар кўпроқ ёрдам бермоқчиман. Мен ҳозир шу ҳақида ўйлашим керак, - деди Педро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!