"Рома"дан тарихий натижа

Моуриньо бошчилигидаги "Рома" клуби ажойиб натижа қайд этиб келмоқда. "Бўрилар" янги мавсум аввалидан бери 6 та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, бу ҳодиса Рим клуби тарихида учинчи маротаба содир бўлди. Ҳозиргача "Рома" 3 мартадан Конференциялар лигаси ва А Серияда ўйин ўтказди.

Маълумот ўрнида, римликлар мазкур 6 учрашувда 19 бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва 4 та гол ўтказиб юборди.

Сўнгги ўйинда улар ЦСКА София жамоасидан 5-1 ҳисобида устун келди. Ушбу ўйинда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз ҳисобига 2 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!