Роналдо ФИФАга катта пул тўлайди

"Олтин тўп" соврини эгаси, бразилиялик собиқ футболчи Роналдо "Крузейро" клубини сотиб олди.

Жамоанинг янги эгаси ФИФА олдидаги қарзларни тўлаши лозим. Бу ҳақда клуб президенти Серхио Родригес маълум қилди. Қарз миқдори эса, 7,7 миллион еврони ташкил этади.

"Роналдо "Крузейро"нинг ФИФА олдидаги қарзларини тўлайди. Жамоа футбол ўйнашни давом эттириши учун буни амалга оширишимиз лозим. Мухлисларга ижобий натижаларни кафолатлаш, футболчиларга маош тўлаш биз учун муҳим",-деди Родригес.

Маълумот учун, "сўйлоқ" Испаниянинг "Реал Вальядолид" жамоаси президенти ҳам ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×