Роналду футболда яна қанча қолишини айтди

36 ёшида “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолаб, Англия премьер-лигасида энг катта маош оладиган футболчига айланган Криштиану Роналду келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

- Мен футболдаги фаолиятимни давом эттираман, чунки совринлар ютиш учун иштиёқ ҳали сўнгани йўқ. Имкон қадар узоқ вақт давомида зарур сифатларимни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан ва бу менга яна тўрт-беш йил юқори савияда ўйнаш имконини беради, - деди Криштиану Роналду.

"Ювентус"дан кетган Роналду манчестерликлар билан икки йиллик битим имзолаган. Ўзаро келишувга кўра, ҳамкорлик яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар