Роналду

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛ 4-туридан ўрин олган "Ньюкасл"га баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

«Иккита гол уришни кутмаган эдим. Мухлисларимизни ва улар бугун мен учун қилган ишларини қадрлайман. Бундан фахрланаман!

Энг асосийси - ғалаба қозониш. МЮ ўз ўрнида бўлиши керак. Жамоа ғалаба қозониши ва ғолиблик менталитетини яратиши лозим. Биз бунга эътибор қаратамиз. Албатта, мен гол урганимдан хурсандман, буни яширмайман, лекин асосийси жамоа ва улар яхши ўйин кўрсатди.

Сенсациялар ақлбовар қилмас даражада. Мен асосий таркибда майдонга тушганимда, қасам ичаманки, асабийлашдим! Табиийки, мухлислар ўйин давомида менинг исмимни куйлашини кутмаган эдим. Мен жуда асабий эдим. Гарчи, бу сезилмаса ҳам, шундай бўлди. Мени яхши кутиб олишди. Мен ғалаба қозонишни ва жамоага ёрдам беришни хоҳлайман.

Кеча яхши ўйнаб, жамоага ёрдам бера олишимни кўрсатаман, деб ўйладим. Бу ажойиб клуб ва улар мен билан фахрланиши учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан.

Барчамиз биламизки, Англияда футбол бошқа давлатларникига ўхшамайди. Ростини айтсам, Премьер-лигада футбол ўзига хос. Мен 18 ёшимда бу ерга кўчиб келдим ва улар менга жуда яхши муносабатда бўлишди. Шунинг учун қайтдим",-деди Роналду.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар