Роналду Манчестердан кетадими? Бунга агенти аниқлик киритди

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг ички муҳитидан норози экани, португалиялик юлдуз жамоадан кетмоқчи экани ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.

Футболчининг агенти Жорже Мендеш кўпчиликни қизиқтираётган саволларга муносабат билдирди.

- Роналду “Манчестер Юнайтед”да жуда бахтли. У клуб учун ажойиб ўйинларини намойиш қилишда давом этмоқчи, - деди Жорже Мендеш.

Криштиану Роналду Англи чемпионатида 15 маротаба майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди. Бундан ташқари, португалиялик тўпурарнинг манчестерликлар сафида киритган умумий тўплари сони 132 тага етди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×