Роналду нега қиммат машиналарни сотиб олади?

SPORTS.uz Криштиану Роналдунинг "гараж"идаги машиналар борасидаги қизиқари маълумотларни тақдим этади.

Биринчи автомобиль

Долорес хоним 30 ёшга тўлмай, турмуш ташвишларини елкасига олишга мажбур бўлди. У пиёниста эри ва 3 гўдагини боқиши, келажаги учун қайғуриши шарт эди. У 4-бор ҳомиладор бўлганини эшитгач, уни олдириб ташламоқчи бўлди. Шифокорлар рад этганига қарамай, аёл халқона услубда туғилажак боладан қутилмоқчи бўлди. Бахтга қарши, бу метод қўл келмади. Шундай қилиб, бутун оилани камбағалликдан 4-бўлиб туғилган болакай олиб чиқиб кетди. Ваҳоланки, барчаси бирданига содир бўлмади. Криштиану 19 ёшга тўлганидагина ("Манчестер Юнайтед" сафига бориб қўшилгач) ўзининг илк машинасини сотиб олди. Бу қаҳрамонимизнинг суперкарларидан фарқи ўлароқ, соддагина "Audi C3 Coupe" эди. 3 йил аввал негадир португалиялик ўзининг илк машинасини сотувга қўйди. Бунинг сабаби номаълум, бироқ шуниси аниқ-ки, энди унинг "гараж"ида фақат ва фақат қиммат машиналарга жой бор.

пош43опш3о4п34

Роналду немисларни хуш кўради.

Деярли барча автобрендлар ишлаб чиқарган турли маркадаги машиналарни Роналдунинг уйида учратишимиз мумкин. Улар орасидаги энг қимматлари ҳақида гап борар экан, "Bugatti"га бўлган алоҳида эътирофини алоҳида қайд этиш жоиз. Унинг коллекциясидаги энг қиммат тойчоқларнинг аксарияти шу бренд остида ишлаб чиқарилган.

Мана икки йилдирки, Криш "Bugatti La Voiture Noire"нинг ишлаб чиқарилишини сабр билан кутмоқда. Қаҳрамонимиз компанияга бу машина учун аллақачон 16 миллион евродан ортиқ пулни тўлаб бўлган. Аслида, машинанинг нархи 11 миллион этиб белгиланган эди, бироқ кимошди савдоси барчасини ўзгартириб юборди. Гап шундаки, "Bugatti" бренди ушбу машинани ягона нусхада ишлаб чиқаради. Унинг "ошиқлари" эса, бундай эксклюзив нарсани қўлдан чиқаришни истамади. Темир улов тезликни соатига 380 кмгача олиб чиқишини инобатга олсак, уни қўлга киритишни истаганлар сони кўп эканлигини тушунса бўлади.

щкелрщклещрлк

Роналду асосан атиги 3 миллион евролик "Bugatti Chiron"да шаҳарда ҳаракатланишга одатланган. Тўғри, бу машинанинг тахминий нархи. Криш уловларини кучайтириш учун пулни аямайди. Яқин йиллар ичида Криштианунинг автооламдаги брендлар билан яширин шартномаси бор эканлиги ошкор бўлса, ҳайрон бўлиб юрманг! У сайёрамизнинг энг қиммат машиналарида ҳаракатланганини ижтимоий тармоқларга қўйишни хуш кўради.

Яқинда у "McLaren Senna" билан ўз уйига кириб келаётгани акс этган видеони "Инстаграм"га жойлади. 1,5 миллион еврога баҳоланган "тойчоқ" оммавий эмасди. Бу видео интернетда пайдо бўлгач, қисқа муддатда унга бўлган талаб кескин кўтарилиб кетди. Тўғри, 10, ана боринг 15 миллион инсон кўргани билан барчада машина учун пул йўқ, дейсизми? Улар орасида атиги 5 та харидор топилса, бу автоконсерн учун катта даромад келтиради.

Қаҳрамонимизнинг коллекциясида "Porsche", "Lamborghini", "Ferrari", "Rolls-Royce" сингари брендларнинг "арзимаган" 300-500 минг евролик машиналар ҳам бор. Улардан футболчи машғулотларга қатнаш чоғида фойдаланади. Бу, асосан, ҳаракатланиш учун қулай бўлган йўлларда қўл келадиган уловлар. Шу йилнинг сентябрь ойида 230 минг евролик "Bentley Flying Spur" унинг "гараж"ида пайдо бўлди.

рогргргръ

Коллекциядаги марварид!

Бир неча кун аввал Роналду сайёрамиздаги 10 та инсондагина мавжуд бўлган машинадан бирини қўлга киритди. "Bugatti Centodieci" учун Роналду деярли бир ярим йил аввал 8,5 миллион евро тўлаб қўйган эди.

лщцулащцулащуцла

Криштианунинг янги улови 2,4 сонияда 100 км/соат тезликка эришади. Унинг тезлиги соатига 379 кмни ташкил этади. Тан олиш лозим, Криштиану ўз машиналарини ҳам алоҳида дид билан танлаб харид қилади. Тўғри, эксклюзивлик борасида бу унинг гаражидаги 2-рақамли машина, аммо ҳозирча, у етакчи Роналду машинанинг қора рангидан буюртма берган. Ҳозирча, уни омма олдида намойиш этганича йўқ. Балки бунга ҳам бирор сабаб бордир?! Гап шундаки, Криштиану жаҳон бозорида исталган буюмнинг савдосини янги даражага олиб чиқишга қодир даражада медиа одамга айланиб бўлган.

Ажойиб инвестиция

Янги суперкарларни харид қилиш ҳар доим ҳам даромад олиб келмайди. Ўзига хос тарихга эга машиналар бундан мустасно. Уларни йиллар ўтгани сари қимматроққа пуллаш имконияти ошади. Криш нима учун бундай қиммат машиналарни сотиб олиши кўпчиликнинг эътиборини тортгани рост.

Кимдир қийин ўтган болаликдан олинаётган қасд, деб атайди. Ваҳоланки, машиналарнинг деярли 80 фоизи бошқа инсонлар номига расмийлаштирилган. Бир қарашда, бу бизнесга ўхшамаслиги мумкин, аммо изланса мантиқ бор. Пулдор инсонлар автосалондан машина сотиб олиш орқали адреналин олмаслиги аниқ, бироқ афсонавий Роналду минган машинага эга чиқишни истаганларнинг сони мингта! Дўппини қўлга олиб ўйлаб кўринг! Миллион евролик машиналарни сақлаш, уларни парвариш қилиш яхшигина харажат талаб этади. Роналдунинг активлари дунёнинг энг ишбилармон инсонлари томонидан бошқарилишини инобатга олсак, бу пуллар шунчаки сарфланганига ишониш қийин.

Бундай автопарк эгаси ҳеч қачон ўзини қашшоқ, деб атамайди. Ҳатто, барча пуллари ҳавога учиб кетган тақдирда ҳам, биргина машинасини сотиб умрининг охирига қадар бемалол ҳаёт кечириши мумкин. Бу уловлар кимсан 5 карра "олтин топ" эгасининг гаражидаги турганини инобатга олсак, йиллар ўтгани сари уларнинг нархи ошиб бораверади.

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар