Роналду Сульшер учун бошоғриқ бўлади

SPORTS.uz Aнглиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси амалга оширган трансфер борасида фикр юритади.

Оле Гуннар Сульшер 2021 йилнинг 27 август санасида сайёрамизнинг энг бахтли мураббийларидан бирига айланди. "Қизил иблислар" раҳбарлари Жейдон Санчо учун пул ажратди. Кейин, Линделофнинг хатоларидан чарчаган мутахассисга Рафа Варанни "олиб беришди". Мураббий жамоаси тўлиқ кучга кириши учун таянч зонасида меҳнатдан қочмайдиган янги футболчи пайдо бўлишини кутди, аммо...

Унинг ўрнига Криштиану Роналду ортга қайтарилди. Буюк, бироқ анча мураккаб характер эгаси саналган футболчи февраль ойида 37 ёшни қарши олади. Aслида, бундай трансфердан сайёрамизнинг барча мураббийлари хурсанд бўлиши аниқ, лекин Сульшер эмас. У интервьюларда Роналдуни мақтаб чарчамаётган бўлиши мумкин, аммо ич-ичидан муаммога дуч келганини англаб етган.

34okok34okf3

Мавсум стартида Сульшер Погба ва Брунуни майдонда идеал жойлаштиришни йўлини топгандек туюлди.Погба чап қанот ярим ҳимоячиси позициясидан туриб ҳужумларга темп қўшган бўлса, Фернандеш марказда эркин ижод қилди. "Лидс" билан 1-турдаги ўйинда ўйланган барча режалар 100 фоиз амалга ошди. Криш келгач, энди етакчиларнинг эгаллаган ўрни ўзгариши аниқ. Фернандеш Криштианунинг соясида юришга ўрганиб кетган. Терма жамоада ўзи севган пенальтиларни ҳам бемалол жамоадошига бериб юборади. Энди ярим ҳимоядагиларнинг барчаси қулай вазият яратиш учун эмас, Роналдуга енгилроқ бўлишини кўзлаб тўп суришга мажбур.

Бир қарашда, Роналдунинг ортга қайтиши "Юнайтед"ни аввалги даражасига кўтарилишига олиб келадигандек. Энди клуб ЕЧЛ ва AПЛ олтин медалларини қўлга киритмаса, Сульшер ўз-ўзидан дунёдаги энг ношуд одамга айланади. Шунга қарамай, статистика умуман бошқа рақамларни кўрсатяпти.

МЮ AПЛ олтин медалларини сўнгги бор 2012/13 йилда қўлга киритган бўлса, ЕЧЛда охирги маротаба 2008 йилда тенгсиз бўлишни уддалаган. Ҳозирги таркибдагилар ичида биргина Роналду бу икки совринга эга чиққан холос. Қолган барча футболчилар ҳал қилувчи ўйинларда катта саҳнага чиқишни эплай олмаган. Роналдунинг ўзи ҳам бу борада сўнгги йилларда оқсамоқда. Португалиянинг Бельгиядан (Европа чемпионатида) енгилиши, "Ювентус"нинг "Порту"га "тиши ўтмагани" ёдингиздан кўтарилмадими?

Бу пайтда лигадаги грандлар янада кучайиб олишни уддалади. "Челси" сайёрамизнинг айни дамдаги энг кучли ҳужумчисини қўлга киритди, "Ливерпуль" таркибни тўлиқ сақлаб қолди, "Тоттенхем" Кейнни жамоада олиб қолди, "Сити" AПЛдаги энг креатив футболчи билан шартнома имзолади. Қўпол қилиб айтганда, Роналдунинг трансфери қолганлардан ўзиб кетиш учун "Манчестер Юнайтед"га қўшимча имконият тақдим этмаслиги шундан ҳам маълум.

2o3k4o2k3o4k23k42

Роналдунинг трансфери маркетинг борасида олдинга ташланган қадам. Aфсуски, футболда номлар эмас, инсонлар тўп суради. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, Роналду трансферидан 10 кун аввал "қизил иблислар"дан ҳеч ким уни ортга қайтишини тахмин ҳам қилмаган. Бу қадар тез амалга ошган трансферга Сульшер тайёр эмас эди. Энди деярли бутун ёз ўйлаб чиққан, ўртоқлик учрашувларида синаб олган схемасидан чекинишга ва таваккал қилишга тўғри келади. Қўшимчасига, энди чемпионатни кучли тўртликда якунлаш ҳақида бош қотиришга унинг ҳаққи йўқ.

Роналду таркибда борми? Демак, фақат олтин медалларни ўйлаш керак. Криш ўзи билмаган ҳолда, тажрибасиз мураббийни катта босим остида қолдирди. Тез орада норвегиялик мутахассиснинг фаолиятида "Соврин ёки истеъфо" ўйини бошланади. Сизнингча бу ўйинда мураббий ғолиб чиқадими?

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар