Роналду хайрлашди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа бош мураббийлигини тарк этган Уле-Гуннар Сульшер ҳақида пост қўйиб, у билан хайрлашди ва омад тилади.

- Мен илк бор “Олд Траффорд”га келганимда у жамоа ҳужумчиси эди. “Манчестер Юнайтед”га қайтганимда Сульшер жамоани бошқараётган эди. Биринчи навбатда, Уле жуда яхши инсон. Мен ҳаёт унга тайёрлаб қўйган ҳар ишда энг яхши тилакларимни билдираман. Сенга омад, дўстим! Сен омадга лойиқсан, - деб ёзди Криштиану.

Уле-Гуннар Сульшер манчестерлик футболчиларга 2018 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётган эди. Бироқ, жорий мавсумдаги муваффақиятсизлик туфайли норвегиялик мураббий ишдан олинди.

Криштиану Роналду жорий мавсум бошланишидан олдин "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилди. У Англия премьер-лигасида 9 та учрашувда тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар