Роналду зиён келтирди

“Ювентус” вице-президенти Павел Недвед ёзги трансферлар даврининг охирида жамоа тўпурари Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетгани туринликларга катта зарар бўлганини таъкидлади.

- Биз одатда мавсумни охирида баҳо бериб кўникканмиз, ҳозир эса чемпионатнинг аввалидамиз. Лекин Роналдунинг охирги паллада кетиб қолгани жамоани ларзага солди. Уч йиллик кўникишдан сўнг, ўйин услубимизни ўзгартириш масаласи кўтарилди. Массимилиано Аллегри жамоа ўйинини қайта ташкил қилишига тўғри келди, - деди Павел Недвед.

Криштиану Роналду 2018 йилда “Реал”дан “Ювентус”га ўтганидан кейин 134 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 101 маротаба аниқ нишонга олганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар