Роналдунинг бир камчилиги бор!

Криштиану Роналду сингари “Реал” ва “Ювентус”да тўп тепган Сами Хедира португалиялик юлдузнинг ўзига яраша камчилиги борлигини маълум қилди.

- Криштиану мен бирга ўйнаган энг яхши футболчи. Ҳақиқатан унда худбинлик ҳисси жуда кучли. У ҳимояда ўйнашни билмайди ва баъзан умуман орқага қайтмайди. Бироқ унинг бу камчиликларини эришган ютуқлари ва совринлари ювиб кетади. Жамоанинг қолган 10 та футболчиси ҳимоялансин, Роналду эса гол ураверсин, - деди германиялик футболчи.

“Манчестер Юнайтед”га қайтган Криштиану Роналду дебют учрашувини дубль билан нишонлади. У манчестерликлар билан қатор совринларни қўлга киритишига ишонмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар