Роналдунинг келиши яна бир футболчини МЮда қолишини кафолатлади

"Манчестер Юнайтед" португалиялик ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, музокаралар ижобий давом этмоқда. Ҳавбек йил сўнггига қадар янги битимга имзо чекади. Унинг ўзи "қизил иблислар" сафида қолишга тайёр.

МЮ шунингдек, яна бир ярим ҳимоячи Поль Погба билан ҳам янги келишув имзолашни режалаштирмоқда. Фернандешнинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. 

Жорий мавсум 27 ёшли Бруну 4та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!