Рюдигер суперклубни қўрқитиб юборди

“Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер мавсум охирида эркин агентга айланади. Шу боис, январдан бошлаб ўзига қизиқаётган жамоалар билан расмий музокаралар ўтказиши мумкин. Ҳозирча эса футболчининг вакиллари германиялик футболчига оғиз солаётган клублар билан норасмий учрашувларни ташкил қилмоқда.

Хусусан, Рюдигерга қизиқиш билдираётган “Интер” биринчи суҳбатдан сўнг бу режасидан воз кечди. Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри хабар беришича, миланликлар Рюдигерни А Серияга кўчиб келишга кўндира олишига ишонган. Бироқ, Рюдигер сўраган маош сабабли “Интер” бу лойиҳадан юз ўгирди.

Рюдигер ўзи билан алоқага чиққан клубларга бир хил талаб қўймоқда. Хусусан, “Челси”нинг етакчи ҳимоячиси “аристократлар”дан ҳафтасига 200 минг фунт маош талаб қилаётгани боис, музокаралар тўхтаб қолди.

Айни пайтда Рюдигерга асосий давъогар футболчининг ўзи ўйнашни истаётган “Реал” бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар