Санчонинг трансферидан "Манчестер Сити" қанча фойда кўради?

Хабарингиз бор, "Боруссия" Дортмунднинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттирадиган бўлди.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда, Санчони 2017 йилда “Боруссия”га сотиб юборган "Манчестер Сити" ҳозирги трансфердан 15 фоизига эгалик қилади.

Бундан аввалроқ МЮ 21 ёшли англиялик футболчи учун 85 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Агар шундай бўлса, "Сити" Санчонинг трансферидан 12 миллион евро фойда кўради.

Жейдон Санчо "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. У2015-2017 йилларда “шаҳарликлар” тузилмасида бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!