Сардор Азимов "Қўқон-1912"дан кетадими?

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси режа бўйича Тошкентда йиғинни давом эттиради. Таркибда эса ўзгаришлар юз бераётганидан хабардорсиз.

Шу пайтгача жамоани бир қанча ўйинчилар тарк этишди. Лекин ҳозирда ҳам айрим футболчиларга қизиқишлар йўқ эмас. Масалан, “Қўқон-1912”нинг 27 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячиси Сардор Азимовни ўз сафида кўришни истаётган клублар бор. Боиси, унинг қўқонликлар билан тузган шартномаси тугаган. Ўтган мавсумда у Суперлигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Кубогида ҳам 3 та баҳсда иштирок этди.

азимов1_1

Футболчи ҳозирда “Қўқон-1912” билан машғулотларда иштирок этяпти. Чунки жамоа устози Бахтиёр Ашурматов уни яна таркибда кўрмоқчи. Хўш, шартномаси якунига етган Азимов қандай йўл тутади? Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!