Сарри ўзи билан уришган дарвозабонни олмоқчи

“Лацио” бош мураббийи Маурицио Сарри жамоанинг 40 ёшга яқинлашган асосий дарвозабони Пепе Рейна ўрнига “Челси”да захирага ўтириб қолган Кепа Аррисабалагани олиб келмоқчи. 

Маълумки, италиялик мутахассис “Челси”да ишлаган пайтида Кепа билан жанжаллашиб қолган. Лекин шунга қарамай, Сарри Аррисабалага даражасидаги дарвозабон “Лацио” учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.

Аслида “Лацио” Кепани ўтган ёзда трансфер қилмоқчи эди. Римликлар “Челси” мутасаддилари билан трансфер суммасини келиша олмади. Кейинроқ клуб хўжайинлари бошқа дарвозабон қидирганига қарамай, Сарри дарвозани фақат Кепага топширишни истамоқда.

Шу боис, “Лацио” келаси ёзда яна бир бор испаниялик истеъдодли дарвозабонга оғиз солиб кўрмоқчи.

“Манчестер Сити” билан бўлган ўйиндаги можарога қарамай, Маурицио Сарри Кепани А Серияга кўчиб ўтишга кўндириш учун у билан тез-тез хабарлашиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)