Саудия чемпионати. Машарипов бугун Банега ва Игало каби юлдузларга қарши ўйнайди

Бугун Саудия Арабистони чемпионатида 11-тур ўйинлари давом эттирилади.   

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клуби сафарда юлдузли таркибга эга "Ал-Шабаб" меҳмони бўлади. Мезбонлар сафида Игало, Банега Карвальо каби футболчилар ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 19:50да бошланади.

Маълумот учун, 10-турдан сўнг иккита ўйин кам ўтказган "Ал-Насср" 13 очко билан 9-ўринда бормоқда, 4-ўриндаги "Ал-Шабаб" ҳисобида эса 18 очко мавжуд. 

Машарипов жароҳати сабабил аввалги ўйинни ўтказиб юборган. Ярим ҳимоячимиз бугунги баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
05/11/2021 10:12
Шу уйинни силкаси Uzbekistan Legioners телеграмида бор, хамма легионерла уйинлари жойланиб борилади..