Саудия Про лигаси. “Ан-Наср” голларга бой ўтган ўйинда мағлуб бўлди
Muhammadqodir Ruzmatov
Учрашув якунланди.
Саудия Про лигасининг 13-тур учрашувида “Ал-Ахли” ўз майдонида “Ан-Наср”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 7 ва 20-дақиқаларида Иван Тони гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Аммо Абдулелах Ал-Амри томонидан киритилган икки гол ҳисобни тенглаштирди. 55-дақиқада эса Мехди Демирал ўз ҳисобига гол ёздириб, “Ал-Ахли”га ғалаба тақдим этди.

Изоҳлар (0)