Сервер Жепаров - энг яхши тўпурар

Бугун "Пахтакор" ўз майдонида "Андижон"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларила тўпурар Сервер Жепаров ҳисобланади. У андижонликлар дарвозасига 8 тўп киритишга эришган.

Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев ва Бахтиёр Ҳамидуллаев 7 тадан гол урган. Драган Черан эса қисқа вақт ичида ушбу жамоа дарвозасини 6 бор ишҳол қилиб улгурди. Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев, Игорь Сергеев ҳисобида 5тадан гол мавжуд. ҳисобида 5та тўп бор. Равшан Бозоров ҳамда Дилмурод Назаров рақиб дарвозасига 4 тўп киритишни уддалаган. Отабек Пирматов эса ҳар икки жамоа учун гол муаллифи бўлган.

"Андижон" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари:

8 - Сервер Жепаров
7 - Собир Ходиев, Зайниддин Тожиев, Бахтиёр Ҳамидуллаев
6 - Драган Черан
5 - Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев, Игорь Сергеев
4 - Равшан Бозоров, Дилмурод Назаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!