Серхио Рамос “Реал”га гол урса, нима қилишини айтди

ПСЖдан қўним топган “Реал”нинг собиқ сардори Серхио Рамос “Қироллик клуби”га гол урса, нима қилишини айтди.

- Мен охирги матбуот анжуманида ҳаммага тушунарли тарзда ортга қарамаслик кераклигини айтдим. Мен ПСЖни танлаганимдан мамнунман. Лекин “Реал” дарвозасига гол урсам, ҳеч қачон уни нишонламайман. Чунки бу менинг оилам ва доим қалбимда сақлайман. Мадридликлар шундай ҳурматга лойиқ, - деди Серхио Рамос.

Аввалроқ, Серхио Рамос янги жамоадоши Килиан Мбаппега ПСЖда қолишни тавсия қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар