Серхио Рамос янги суперклубга ўтишга тайёрланмоқда

“Реал” билан узоқ йиллик ҳамкорлигини якунлаган Серхио Рамос фаолиятини ПСЖда давом эттириши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, 35 ёши ҳимоячи айни пайтда Франция пойтахтидан ўзига мос уй қидиряпти.

Аслида Рамос Мадрид клубида қолиши кутилганди. Лекин томонлар янги битим муддати ва маош борасида бир тўхтамга кела олмади. Рамос “Қироллик клуби”га ўтгунга қадар “Севилья”да тўп тепган. Бу клуб ҳам унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!