“Шериф”га ютқазган Анчелотти хавотирга тушиб қолди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти “Сантьяго Бернабеу” аренасида “Шериф”га бой берилган учрашувдан сўнг ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Бу баҳс биз учун аччиқ дарс бўлди. Мағлубиятга лойиқ эмасдик, деб ўйлайман.Омадимиз келмади, дейишим мумкин. Майда-чуйда деталлар туфайли ютқаздик. Рақибнинг қарши ҳужумлари ва қанотдан оширилган тўплари бизга қимматга тушди.

Биз дарвоза томон жуда кўп зарба йўлладик, лекин ҳар доим ҳам омад сен томонда бўлавермайди. Рақиб учун ҳаммаси идеал кўриниш олди, бизда эса бунинг акси бўлди. Ўйинни назорат қилиб боргандик. Уч очко йўқотганимиз – хавотир қўнғироғи.  Гуруҳдаги вазият аниқ эмас. Кейинги учрашувда ютмасак бўлмайди, - деди Карло Анчелотти.

Мадридликлар “Реал”ни супергол билан тиз чўктирган Яхшибоевни ҳеч қачон унутмайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)