Шомуродов бугун асосий таркибда майдонга тушадими ёки захирадан? - "La gazzetta dello sport" нашрининг тахмини (Фото)

30 октябрдан Италия чемпионатида 11-тур баҳслари бошланди. Бугун кун доирасидан ўрин олган 6 та ўйин бор.

Улар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги беллашувдир. Римликлар бу гал жиддий синов қаршисида. Сабаби, Элдор Шомуродов жамоаси "Милан" билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

"Бўрилар" айни пайтда 10 турда 19 очко билан 4-ўринда бормоқда. Миланликлар эса шунча ўйинда 28 очко жамғариб, 2-поғонани банд этган.

Статистика билан шуғулланувчи Lagazzettadellosport нашри жамоаларнинг ушбу ўйин учун тахминий таркибларини тузиб чиқди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов яна захирада қолдирилган. Ҳужумда доимгидек Абрахам.

photo_2021-10-31_01-47-57

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
31/10/2021 12:32
Бугун Остон Урунов, Жасур Яхшибоев ва Элдор Шомуродов клублари уйниди, уйин силкалари Uzbekistan Legioners телеграм каналида жойланган..
Ulugoff Dlyabiznesa
31/10/2021 12:32
Бугун Остон Урунов, Жасур Яхшибоев ва Элдор Шомуродов клублари уйниди, уйин силкалари Uzbekustan Legioners телеграм каналида жойланган..