Шомуродов: Гол урмасанг, Европага йўл қайда?..

Машҳур uefa.com сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида интервью шаклида катта мақола эълон қилди. Ўзбекистон мухлислар эътиборига ушбу материалнинг иккинчи қисмини ҳавола этамиз.

Биринчи қисм: 

Шомуродовнинг асосий кучи нимада?

- Ўзбекистонда қаҳрамонга айлангансиз. Терма жамоа сардорисиз. Ҳали ёш бўлишингизга қарамай, бундай юксак мавқеда эканингиз сизга нимани англатади?

- Мен учун бунинг аҳамияти катта. Сўзлар билан изоҳлаш қийин. Терма жамоа сардорлиги ва асосий футболчиси бўлиш даражасига бу қадар эрта эришаман, деб ўйламагандим. Ҳозир бизда авлодлар алмашинуви кетяпти, ёш ўйинчилар келяпти ва мен ёши каттароқ ўйинчи сифатида уларга ўрнак бўлишим керак ва бу мен учун муҳим аҳамият касб этади.

IMG_20220127_233049_332

- Юртингиз сиз учун қанчалар муҳим? Уйда кўп бўласизми?

- Мен ватанимда жуда яхши кўраман. Мен учун юртим ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам жуда муҳим. Терма жамоага чақиришганида келаман. Таътил вақтида ҳам юртимга бораман. Қолган пайт келиш учун вақт камлик қилади. Ўзбекистонни соғинаман. Ота-онамни ҳам.

- Сиз Илёс Зейтуллаевдан кейин А Серияда ўйнаган иккинчи ўзбекистонликсиз. Бундан фахрланасизми?

- Албатта, фахрланаман. Мен учун бу жуда ёқимли. Лекин бизда бу даражада ўйнай оладиган футиболчилар кўп. Ва мен уларнинг шу ерда тўп суришини жуда истайман. Европада ўзбек футболчилари кўпроқ ўйнаши тарафдориман. Бу ерда футбол бошқача, тезлик ҳам. Ўсиш учун имконият кенг. Европада қанча кўп ўйинчимиз бўлса, терма жамоага шунча яхши.

- Италияга келгунга қадар “Ростов”да ўйнагансиз. Ўзбекистондан кейинги фаолиятингиз ҳақида гапириб беринг.

Биринчи йил унчалик яхши келмади. Мослашиш даври бўлди. Кўникишга ҳаракат қилдим. У ердаги футбол умуман бошқача, яъни Европаникига яқин эди. Бош мураббий Валерий Карпин зўр қўллаб-қувватларди, ўзимга ишончни уйғотди ва шундай кейин ҳаммаси яхши ўхшай бошлади.

- “Ростов”да ўзингизни кўрсатдингиз ва сизга “Женоа” эътибор қаратди. Навбатдаги мамлакатга келиш қандай бўлди?

- “Ростов”даги охирги мавсумни яхи даражада ўтказдим. Кейин ярим йил ёмон ўйнадим. Бунга ўзи хос сабаблар бор. Лекин барибир Европада ўйнаш истагим бор эди. Осон бўлмади. Гол урмасанг, Европага йўл қайда?..

Лекин “Женоа” менга ишонди ва бунинг учун клубга катта раҳмат. Улар мени “Ростов”дан трансфер қилди. Бу азалий орзу – Европада тўп тепиш учун биринчи қадам бўлгани учун Генуя клубига ўтишга рози бўлдим.

Мен учун топ-клубда эмас, таркибга киришга кучим етадиган жамоадан бошлаш муҳим эди. Биринчи йил оғир кечди. Россия ва Ўзбекистонда менталитет ўхшаш, Европада эса умуман бошқача.

Шунинг учун ҳам дастлабки икки-уч ойда осон бўлмади ва кейинчалик кўникиб кетдим. Ҳозир бу ернинг одамлари қандай ўйлашини ҳам яхши тушунаман.

Eldor-Shomurodov1

Маданиятлар нимаси билан фарқ қилишини айтиб бера оласизми? Бу ерда сиз учун нималар янгилик бўлди?

Россия ва Ўзбекистонда ҳамма етти кун узлуксиз ишлайди. Бу ерда шанба ва якшанба кунлари ҳеч нарса ишламайди, ҳамма дам олади. Маданият ва турмуш тарзи тамомила бошқача, тил бошқа. Одамларнинг дунёқараши фарқ қилади.

                                                        Давоми бор...

Шомуродов ўйнаган учрашувдан кейин Моуриньо “заҳри”ни кимларга сочди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
15/02/2022 18:14
7 кун ишлайди деганинг тўғри ука