Шомуродов мухлислари ўқисин!

Бугун Италия А Серияснинг 13-турида “Рома” жамоаси Генуя шаҳрида “Женоа” меҳмони бўлади. Бу ўйинга мухлису мутахассислар эътиборини тортадиган бир неча жиҳат бор ва уларнинг айримлари Рим клубида ўйнаётган Элдор Шомуродовга ҳам тегишли!

“Женоа”га қарши учрашув Элдор Шомуродов учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, легионеримиз кучли бешлик чемпионатларига қадамни айнан Генуяда қўйган. 2020 йилнинг октябрида генуяликлар “Ростов”дан ўзбек ҳужумчисини трансфер қилган ва жами ҳамюртимизни қўлга киритиш учун 9 миллион евро сарфлаган.

Элдор айнан “Женоа” сафида тўп киритиб, кучли бешлик чемпионатларида гол урган биринчи, ва ҳозирча ягона ўзбек футболчисига айланган.

1f0e3dad99908345f7439f8ffabdffc4_20210523003259_60a9788bc1ec6

Бир сўз билан айтганда, “Женоа” Шомуродов учун трамплин вазифасини бажарди. Бу клуб таркибида А Серияда 31 та ўйинда 8 та гол урган ҳужумчимиз “Рома”га ўтди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай футболчи каби, Элдорга ҳам собиқ жамоасига қарши ўйин алоҳида аҳамият касб этади. Генуялик мухлисларнинг ўзбек футболчисига меҳри ва ҳурмати сақланиб қолгани эса қўшимча ҳиссиётлар бағишлайди.

Ушбу учрашув ҳар икки жамоа бош мураббийлари – Жозе Моуриньо ва Андрей Шевченко учун ҳам тарихий баҳс ҳисобланади. Ўз вақтида, Жозе Моуриньо “Челси”ни бошқарган даврда Украина футбол юлдузи унинг қўл остида тўп тепган. Қолаверса, бу баҳс Шевченко учун бош мураббий сифатида А Сериядаги дастлабки расмий учрашув ҳисобланади.

Жозе Моуриньо бўлажак тўқнашув олдидан собиқ шогирдига ўзининг йўлини такрорлашни тилади. Яъни, португалиялик мутахассис ўзининг дебют учрашувида мағлубиятга учрагани ва кейинчалик қатор совринларни ютганини алоҳида таъкидлади ва “Шевченко мен каби биринчи учрашувни бой бериб, кейинги фаолияти давомида кўп ютуқларга эришишини тилайман”, - деди.

image_4

Айни пайтда Италия нашрлари Тошент вақти билан тунги 00:45 да бошланадиган учрашувда Жозе Моуриньо қайси футболчиларни бошланғич таркибда ўйнатишини тахмин қилиб, турли схемаларни тузиб чиқмоқда.

Эътиборли томони шундаки, футболни ёритишга ихтисослашган Италиянинг еттита етакчи нашридан олтитаси Элдор Шомуродов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилишини кутаётганини билдирган. Бу кўп жиҳатдан аввалги турда Шомуродов “Венеция” дарвозасини ишғол қилиб, Тэмми Абрахамга голли пас оширгани билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидлаш  лозим.

Хуллас, Италиянинг етакчи нашрларидан тўрттаси - IL MESSAGGERO, LA GAZZETTA DELLO SPORT, CORRIERE DELLA SERA, TUTTOSPORT етакчи ўйинчилари жароҳат олган Жозе Моуриньо бироз бошқача тактика қўллашини тахмин қилмоқда.  Уларнинг фикрича, португалиялик мутахассис “Женоа”га қарши 3-4-1-2 схемасидан фойдаланади. Агар шундай бўлса, таркиб қуйидагича бўлади: Руй Патрисио; Кумбулла, Манчини, Ибаньес; Карсдорп, Верету, Реллегрини, Ал-Шаарави; Дзаньоло; Абрахам, Шомуродов.

IL CORRIERE DELLO SPORT мутахассислар “Роа” классик  4-4-2 схемасини қўллашини таъкидламоқда ва бу ҳолатда учрашувни Руй Патрисио; Карсдорп, Кумбулла, Манчини, Ибаньес; Дзаньоло, Пеллегрини, Верету, Ал-Шаарави; Абрахам, Шомуродов бошлаб беради.

IL ROMANISTA журналистлари ҳам 4-4-2 схемасида ўйнайдиган Моуриньо бироз бошқача таркиб шакллантиришини кутмоқда. Уларнинг фикрича, бошланғич таркибда қуйидаги футболчилар тўп тепгани маъқул – Руй Патрисио; Карсдорп, Манчини, Смоллинг, Ибаньес; Дзаньоло, Верету; Пеллегрини, Аль-Шаарави, Абрахам; Шомуродов.

IL TEMPO нашри Жозе Моуриньо 3-4-2-1 схемасини ўзгартирмаслигини билдиряпти. Бу ҳолатда, ягона ҳужумчи вазифасини Тэмми Абрахам бажаради. Фақат мана шу нашр Элдорни бошланғич таркибда кутмаяпти. Уларнинг вариантига кўра, бошланғич таркиб Руй Патрисио; Манчини, Смоллинг, Ибаньес; Карсдорп, Дарбо, Верету, Эль-Шаарави; Пеллегрини, Дзаньоло; Абрахамдан иборат бўлади.

163120_m

Демак, тез орада қайси нашрнинг топқирлигини билиб оламиз...

Шомуродов энди футболка алмаштира олмайди!

Шомуродовни кутинг...

Шомуродовнинг “Рома”даги дўсти ҳақида

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
21/11/2021 22:48
Шевченкога дебюут баҳсида мағлубият тилаб, Элдорга асосий таркибга киришни ва муҳими гол уришини ва голли узатма оширишини тилаб қоламиз.

Минбар

Барча блоглар