Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган футболчининг голлари "Рома"га ғалаба келтирди

А Серия 13-туридан ўрин олган "Женоа" - "Рома" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "бўрилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 82-дақиқасида Афена-Гьян Мхитаряннинг узатмасидан сўнг тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйин якунига яқин унинг ўзи супер зарбаси билан орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Моуриньо шогирдлари очколари сонини 22 тага етказиб олиб, А Серия турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. 9 очкоси бор генуяликлар айни дамда 18-поғонани банд этган. 

Қайд этиш жоиз, мазкур учрашувда ҳамюртиимз Элдор Шомуродов 75 дақиқа ҳаракат қилди. 



  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда "Рома" "Женоа" майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозонди. 

  • 90+2'

    "Женоа" бор кучи билан олдинга ўтмоқда. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақти якунига етди. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Кумбулла ўрнига Смоллинг майдонга тушди. 

  • 86'

    "Рома" футболчиси тиббий ёрдамга муҳтож. 

  • 83'

    ГООООООООЛ! Афена-Гьян Мхитаряннинг узатмасидан сўнг ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 

  • 78'

    Ибаньесга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Рома" фойдасига стандарт вазият. 

  • 75'

    Элдор Шомуродов учрашувнинг 75-дақиқасида захирага олинди. 

  • 74'

    Мхитаряннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 72'

    Руи Патрисиу яқин масофадан йўлланган Стураронинг зарбасини қайтарди. 

  • 70'

    "Женоа" жарима майдони ичида ҳавфли вазият вужудга келди. Пеллегрини амаллаб дарвоза томон зарба берди, бироқ жуда кучсиз. 

  • 68'

    "Женоа" бурчак тўпи тепиб беради. Ровелла бу вазифани бажариб беради. 

  • 65'

    Карспорд Абрахамни тўп билан таъминлади, бироқ англиялик ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 63'

    "Рома"да яна бир яхши имконият вужудга келди. Ҳаводан узатилган тўпга Шомуродов бироз ета олмади. 

  • 60'

    "Рома" навбатдаги ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 57'

    Меҳмонларда яна бир бурчак зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 55'

    "Женоа" футболчиси Бадель сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 52'

    "Рома" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ ҳимоячилар узатмадан сўнг тўпни қайтариб юборди. 

  • 50'

    Мхитаряннинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 49 '

    "Рома" иккинчи бўлимни анча ҳужумкор бошлади. 

  • 47'

    Шомуродов жарима майдонида тўпни тўхтатиб олиб, зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    "Рома" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 39'

    Майдон марказида Верету рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 38'

    "Женоа" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 35'

    Абрахамнинг кучсиз зарбасидан сўнг Сиригу тўпни осонлик билан эгаллаб олди. 

  • 33'

    "Рома" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 31'

    Эль-Шаарави "Женоа" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 29'

    УХХХХХХХХ! Шомуродов Эль-Шааравининг ажойиб узатмасидан сўнг яқин масофадан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

  • 27'

    "Рома" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди. 

  • 24'

    Пеллегринига нисбатан қўпол тарзда ўйин қоидаси бузилди. 

  • 23'

    Темми Абрахам "Рома" ҳужум қилаётган бир пайтда тўпни олдириб қўйди. 

  • 21'

    "Рома"нинг навбатдаги уриниши ҳам бесамар якунланди. 

  • 18'

    Элдор Шомуродов Темми Абрахамнинг узатмасидан сўнг жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба йўллади. Бироқ кучсиз.  

  • 16'

    Мхитарян Шомуродовнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди, бироқ тўп йўл-йўлакай Абрахамнинг қўлига тегиб қолди ва гол инобатга олинмади. 

  • 14'

    "Рома" тўпни тўлиқ назорат қилмоқда. 

  • 11'

    Эль-Шааравининг жарима майдони ичига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 8'

    "Рома" футболчилари рақиб жарима майдони атрофида майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 

  • 6'

    Футболчилар майдон сирпанчиқлиги сабаб йиқилиб тушмоқда. 

  • 4'

    Элдор Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 3'

    Эль-Шааравинтнг қанотдан йўллаган узатмасига аниқлик етишмади. 

  • 2'

    "Рома" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. 

  • 0'

    Учрашувга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

  • 0'

    А Серия 13-туридан ўрин олган "Женоа" - "Рома" учрашуви бошланиш арафасида. Легионеримиз Элдор Шомуродов иштирок этаётган мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rescara
22/11/2021 12:58
Элдорри захирага михламаса булди. 18 ёш бусаям зур хужумчикан