Шомуродовнинг "Рома"даги рақобатчиси Испания клубига ўтди (Фото)
Футболчи ўз юртида фаолият юритади
Италиянинг "Рома" клуби ҳужумчиси Борха Майораль фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Испаниялик ҳужумчи ўз юртига йўл олди.
Римликлар сафида ҳаракат қилаётган Майораль "Хетафе" клубига ўтди. Ла Лига клуби футболчини мавсум охирига қадар ижарага олди.

Борха Майораль "бўрилар" сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга рақобат қилаётганди. Майораль бу мавсум А Серияда 5 ўйин ўтказиб, гол ура олмаганди. Шомуродов ҳисобида эса 17 учрашувда 2 гол мавжуд.

Изоҳлар (0)