Шу футболчини олса, “Арсенал” чемпион бўлади!

“Арсенал”нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон жамоанинг ҳужум чизиғидаги ҳолат бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Обамеянгнинг “Арсенал”даги фаолиятини синиб бўлди. У қолмаса керак. Ляказетт ҳам кетадиган бўлиб турибди. Нкетианинг Лондондан кетиш эҳтимоли катта.

“Арсенал” нима қилиб бўлса ҳам Душан Ваховични қўлга киритиши керак. Бу “Арсенал”га чемпионликни олиб берадиган ҳужумчи, - деди Пол Мерсон.

“Фиорентина” юлдузини олиш осон бўлмайди. Сербиялик ҳужумчи А Серияда тўпурарлик қилмоқда ва Европанинг катта клублари уни сотиб олишга тайёр. Флоренцияликлар 70 миллион евро атрофидаги маблағ трансферга асос бўлишини маълум қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×