Симоне Индзаги "Интер"нинг янги мавсум режалари ҳақида гапирди

"Интер"нинг янги бош мураббийи Симоне Индзаги янги мавсум олдидан жамоа режалари ҳақида гапирди.

“Мен Хакими албатта сотилишини билардим, аммо улар менга жамоа рақобатбардош бўлишига ваъда беришди. Мен раҳбарият билан ҳар куни мулоқот қиламан. Биз Чемпионлар лигасидаги натижаларни яхшиламоқчимиз, чунки "Интер" 2011 йилдан бери 1/8 финалда ўйнамаяпти.

Раҳбарият мени бу ерда бўлишимни жуда хоҳлади. Биз мухлислар яқин бўлиб кетамиз деб ўйлайман.

Биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак. Биз “Интер”миз ва келаси ёзда чемпионликни нишонлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, Антонио Контени ва унинг ходимларини эришилган натижа билан табриклайман”, - деди Индзаги.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!