SPORTS.uz Белград-2021: Бугун Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров ва яна 2 нафар боксчимиз рингга чиқади

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бугун тўрт нафар ҳамюртимиз иштирокидаги беллашувлар шоҳидига айланамиз. Дастлаб, Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) сербиялик Тамир Галанов билан жанг қилади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан тахминан 16:10дан сўнг бошланади.

Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) беларуслик Владислав Смахликауга қарши рингга чиқади. Бу жанг тахминан 19:15дан кейин старт олади.

Абдумалик Халаков (-60 кг) македониялик Жасин Ляма билан тўқнаш келади. Жанг 21:30да бошланади.

Шаҳрам Ғиёсов (-71 кг) қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга рўбарў келади. Ушбу жанг тахминан 23:05га белгиланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
29/10/2021 15:40
Ҳаммаларига омад тилаб фақат ғалабаларни кутиб қоламиз. Олға йигитлар.

Минбар

Барча блоглар