SPORTS.uz Белград-2021: Ҳасанбой Дўсматов мағлубиятга учради
Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги жанглари старт олди.
26 октябрь санасида Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги ҳам ўрин олган. У қозоғистонлик Сакен Бибосинов билан беллашади. Ушбу жанг бир неча дақиқадан сўнг бошланади.
Мазкур жангни сиз "Узрепорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин!
Икки боксчи рингга чиқиб келди. Ҳасанбой Дўсматов қизил рангли либосда, Сакен Бибосинов эса кўк рангдаги формада жанг ўтказади.
Вакилимиз муарббийлари ҳамроҳлигида чиқиб келди а тегишли кўрсатмаларни олмоқда.
Биринчи раунд бошланди. Ҳасанбой дастлабки зарбаларни беришни уддалади. Яна зарбалар бермоқда...
Ҳасанбой Дўсматов ўнг қўлда кучли зарба берди ва ўз ҳисобига қимматли очколарни ёздириб қўйди.
Қозоғистонлик боксчи ҳам имкон қадар зарбалар билан рақибини йиқитишга уринмоқда.
Биринчи раунд якунланди.
Иккинчи раунд бошланди.
Ҳасанбойнинг яна бир ўнг қўл зарбаси аниқ борди. Иккинчи раундни вакилимиз яхши ўтказмоқда.
Дўсматовнинг техникаси ажойиб, имкон туғилди дегунча техникасини ишга солмоқда. Жанг ҳарорати анча юқори. Ҳозирча турнирнинг энг яхши жанги деб, бемалол айта оламиз.
Иккинчи раунд якунланди.
Учинчи раунд бошланди.
Ҳасанбой бу раундни ҳам яхши ўтказди. Бироқ ҳакамларнинг қарорини кутамиз.
Афсуски, Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатида мағлубиятга учраб, юришини тўхтатди.
Фикрлар
Энди Ҳасанбой фақат Профецоналда жанглар ўтказиб Муроджондек чемпион бўлишига тилакдошман.
Энди Ҳасанбой фақат Профецоналда жанглар ўтказиб Муроджондек чемпион бўлишига тилакдошман.