SPORTS.uz Белград-2021. Мужибулло Турсунов қийин жангда рақибидан устун келди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бир неча дақиқадан сўнг Мужибулло Турсунов (63,5 кг) нимчорак финалда Хитой Тайпейи вакили Чу эн Лаига қарши рингга кўтарилади.

Ушбу жуфтлик ғолиби 2 ноябрь куни чорак финалда кубалик Круз Гомезга қарши жанг ўтказади.

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Мужибуллонинг икки бор йўллаган яккалик зарбаси ноаниқ чиқди. Чу эн Лаи ҳимояланмоқда. Вакилимиз унинг юз қисмига зарбалар беряпти. Иккилик зарбаси бермоқда Мужибулло. Лекин унинг ўзи ҳам икки бор зарба ўтказиб юборди.

Турсунов айланма зарба йўлламоқда. Ринг маркази тўлалигича ҳамюртимиз томонидан эгалланган. Ринг бурчагида қарама-қарши зарбалар берилмоқда.

Биринчи раунд Чу эн Лаи фойдасига якунланди - 4:1.

Иккинчи раунд бошланди.

Клинч ҳолати кўпаймоқда. Вакилимиз эса кўпроқ зарбалар берди. Улар ичида аниқ чиқаётганлари ҳам бор. Бироқ кучсиз...

Хитой Тайпейи вакили кам ҳаракат, аммо аниқликка эътибор қаратмоқда. Ҳамюртимизнинг юз қисмини нишонга оляпти. Мужибуллонинг эса аксарият зарбалари ҳавога учмоқда.

Иккинчи раунд бизнинг фойдамизга 4:1.

Учинчи раунд бошланди.

Раунд бошида ҳисоб очиляпти. Хитой Тайпейи вакили кучли зарба ўтказиб юборди. Лекин жангни давом эттира олади.

Чиндан ҳам Мужибулло қўшди. Темпни оширди. Жуда кучли зарба йўллади вакилимиз. Унинг рақиби қаршилик кўрсатишга анча қийналмоқда, бу раундда. Қарама-қарши зарбалар жуда кўп йўлланди.

Жанг якунланди. Ҳакамлар Мужибуллонинг ғалабасини қайд этишди.

Энди Турсунов 2 ноябрь куни чорак финалда кубалик Круз Гомезга қарши жанг ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар