SPORTS.uz Белград-2021. Одилжон Аслонов: Кейинги жангларимда осон бўлади, деб умид қиламан

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бир неча дақиқадан сўнг, кун доирасидан ўрин олган Одилжон Аслонов (-80 кг)нинг жанги бошланади. У италиялик Симоне Фиорига тўқнаш келди. Беллашувда Аслонов 4:1 ҳисобида италиялик рақибидан устун келди.

Жангдан сўнг вакилимиз SPORTS.uz сайтига қисқача фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Биринчи жангни ўтказдим. Бундан кейинги чиқишларимда осон бўлади, деб умид қиламан.

Бўлажак рақибим ҳақида ҳали ўйлаганим йўқ. Энди жангдан олдин мураббийлар билан тайёрланамиз, - деди Одилжон Аслонов.

Энди ҳамюртимиз 1 ноябрь куни нимчорак финалда америкалик Гонсалес билан тўқнаш келади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар