SPORTS.uz Белград-2021: Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев дастлабки жангда ғалаба қозонди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Дастлаб, Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) жанг ўтказади. У ирландиялик Брендан Маккивига қарши рингга кўтарилади.

Бу кун тартибидан ўрин олган 7-жанг ҳисобланади. Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг жанги Тошкент вақти билан 21:00да бошланадиган сеансга белгиланган. Бу тахминан соат 22:20дан кейин бошланади.

Айни пайтда вакилимиз иштирокидаги жанг бошланиш арафасида...

Жанг бошланди. Кўк рангдаги либосда ҳамюртимиз ҳаракат қилмоқда. Қизил либосда эса ирландиялик рақиби рингга чиқди.

Биринчи раундда ҳамюртимиз устунлик қилди. Бироқ рақиби ҳам унга қаршилик кўрсатишга уринмоқда. Асадхўжа чап қўлда яхши зарба беришни уддалади.

Иккинчи раунд. Бу раундни ҳам ҳамюртимиз фаол тарзда бошлади. Рақиби ирландиялик боксчи ҳам имкон қадар унга қаршилик кўрсатмоқда. Асадхўжа иккилик зарбаси билан устунликка эришмоқда. Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди. Икки раунд натижасига кўра вакилимиз 20:18 ҳисобида олдинда бормоқда. 

Асадхўжа яна чап қўл зарбасини ўтказа олди. Шу паллада жанг якунига етди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев дастлабки жангда ғалаба қозонди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
25/10/2021 23:04
Офарин. Асадхўжа дастлабки Ғалаба муборак азиз юртдошлар. Кўз тегмасин бошланиши жуда ажойиб. Ирландлик Маккивига ҳеч қандай имконият қолдирмай ажойиб ғалаба қозонди. Янги ном, янги иқтидорлар мана имкон беришнинг натижаси ўзини тезда кўрсатишни бошлади. Энди ғалабалар бардавом бўлишини тилаб кузатишда давом этамиз. Омад барчаларига. Эртанги жангларни ҳам сабр билан кутиб қоламиз.
Baxil Alihuja
26/10/2021 09:36
Койил! Ирландларга карши жуда аёвсиз урушиш керак. Бизларни боксчиларимиз энг куп ирландларга хакамлар ёрдамида бой беришган.

Минбар

Барча блоглар