SPORTS.uz Белград-2021. Саиджамшид Жафаров ғалаба қозонди. Унинг кейинги жанг санаси ва рақиби маълум

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Саиджамшид Жафаров (-75 кг) озарбайжонлик Миршариф Козимзода билан тўқнаш келади. Жанг тахминан Тошкент вақти билан 19:45 бошланади (В ринг).

Боксчилар рингга чиқиб келишди. Вакилимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Саиджамшид Жафаров дастлаб ўнг қўлда тўғридан зарба берди. Жеб зарбаси ҳам аниқ чиқди. Ҳамюртимиз аста-секин ринг марказини ўзиники қилиб олмоқчи юртдошимиз. Қарама-қарши зарбалар берилмоқда, икки боксчи томонидан.

Энди Саиджамшид апперкот зарба йўллади. Ҳамюртимиз иккилик зарбалари берди. Бири рақибнинг қорин қисмига, иккинчиси юзига тегди. Клинч ҳолати кўпаймоқда. Илк раунд бизнинг фойдамизга 5:0.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Озарбайжонлик боксчи фаоллашмоқда. Вакилимиз эса уни яхши кутиб олмоқда. Клинч ҳолати кўпаймоқда. Саиджамшид иккинчи рақам остида ҳаракат қила бошлади. Қорин қисмига кучли зарба берди.

Юртдошимиз ринг бўйлаб яхши ҳаракат қилмоқда. раққиб бироз бошини эгиб олдинга ўтмоқда. Бу паллада у ҳамюртимизга жароҳат етказиши мумкин.

Иккинчи раунд ҳам бизнинг фойдамизга 5:0.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Вакилимиз тўғридан бир зарба ўтказиб юборди. Ўзи эса жеб зарбаларини ишга солмоқда. Чап қўл хук зарбасини қабул қилиб олди вакилимиз.

Апперкот зарба беришга уринмоқда Саиджамшид. Чапақай боксчимизниг чап қўл билан зарбаси аниқ чиқмоқда. Клинч чўзилмоққда. Боксчилар бироз толиқишди. Озарбайжонликлар вакили таваккал қиляпти. Чунки ҳисоб шунга мажбур қиляпти.

Жанг якунланди. Ҳакамлар ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди. Энди Саиджамшид иккинчи ноябрь куни чорак финалда украиналик боксчи Иван Папакинга қарши жанг ўтказади.

 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар