SPORTS.uz Белград-2021: Шаҳрам Ғиёсов ҳакамлар қароридан норози. У жанг борасида ўз фикрларини билдирди

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. 

Шаҳрам Ғиёсов (-71 кг) қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга рўбарў келди. Икки боксчининг аввалги тўқнашувида Шимбергеновнинг қўли баланд келганди.

Шу боис кўпчилик ҳамюртимиздан реванш кутганди. Аммо афсуски, бу гал ҳам Шаҳрам имкониятни бой берди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг боксчимиз инстаграмдаги саҳифасида жанг ва ҳакамлик ҳақида гапирди.

- Аввало, барчага ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Ишонч учун каттакон раҳмат. Мен ҳеч нарса демоқчи эмасман. Барчасини ўзингиз кўрдингиз, ҳакамлар нима қилди, нима қўйишди, билмай қолдим. Ўзингиз фикрингизни билдирасиз.

Ҳаваскор боксда 4-5 йилдан бери жанг ўтказмаётгандим. Ўйлайманки, жанг жуда зўр бўлди. Ўзим ҳам жангдан роҳатландим. Буёғини ҳакамлар қилди, улар билан ишим ҳам йўқ. Сизлар ҳакамсизлар, хулоса ўзингиздан. Барчага раҳмат, - деди Шаҳрам Ғиёсов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ramzis ll
30/10/2021 16:42
Shaxram yutqazdi, Xasanboy ham yutqazdi, aybni hakamlarga ag'darmaslik kerak, prof boksga o'tdingmi o'sha yerda biron nimani qoyillat Murodjonga o'xshab, uyog'dan buyoqqa o'tavermay yoshlarga imkon berish kerakda bu reklama yulduzlari.
Baxil Alihuja
30/10/2021 13:47
Професионал бокс нуктаи назаридан караганда Шахрам ютар эди. Хаваскор бокс коидасига кура, Шахрам ютмади, лекин юткизмади хам. Жанг охирида козок боксчи чарчаб колди, коши ёрилиб кетди. Шахрам эса янгидек турганди.
Shox Lochin
30/10/2021 10:53
Baribir bahsli holat 3 raundni aniq shahram yutdi ammo 1 va 2 chi raundlarni qizoqga berishlari biroz gslati chunke 2 raundda uqadar aniq zarbalari kuzga tashlanmadi umuman olganda havaskor boksni savyasi past hakamlar uldirayotganligi aniq chunke shahram 3 raundda qullarini tushirib jang qilayotvanida tuhtatib qullarini kutarishini talab qildi etibor bergan bulsangiz bunday ogohlantirishni umrimda birinchi bora kurishim
solijon bobokulov
30/10/2021 07:40
10та негр боласи деган кинодаги каби боксчиларимиз хам бирин кетин аут бўляпти
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
30/10/2021 05:27
Shahram ochiqchasiga engilding endi martlarcha tan olda. Xakamlar xato qildi dema uyat bo‘ladi. Biz xammasini ko‘rdik. Dangal erkakcha yutqazding. Tan olish xam martni ishi. Xafa bo'lma kelasi jangda yutasan. Omad tilayman
Shahram Yutqazgani aniq.hakamlar qarori to‘g‘ri lekin Hasanboy Do‘smatov to‘liq ustunlik bilan jang o‘tkazdi lekin hakamlar raqibga g‘oliblikni berishdi.

Минбар

Барча блоглар