Станоевич билан Калудерович Сербияга кетди

ФИФА кунлари муносабати билан миллий терма жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришгани учун Суперлигамизда танаффус юзага келганини биласиз.

Турнир жадвалида 4-ўринда бораётган “Насаф” клуби 2 октябрь куни Муборакда “Машъал”га қарши ўйиндан кейин таътилга чиққани ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, клубнинг сербиялик икки нафар легионери – Марко Станоевич ва Андрия Калудерович танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида ватанига бориб келиш учун клубдан рухсат олишган. Натижада “Машъал”га қарши учрашувдан кейин улар Сербияга жўнаб кетишган.

ааааааа

Маълумот учун, Станоевич, Суперлига баҳсларида “Насаф” сафида ҳозиргача 19 та ўйинда 6 та голга муаллифлик қилди. Калудерович эса 8 та учрашувда майдонга тушди, бироқ ҳали ҳисобига гол ёзиб қўйгани йўқ. Аммо у Ўзбекистон Кубоги ва ОФК Кубогида гол уриб келмоқда.

“Насаф” жамоаси 7 октябрь куни машғулотларга киришади. Сербиялик легионерларнинг ўша куни Қаршига етиб келиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/10/2021 00:31
kuz tegmasin Nasaf uzi. endi shu ikki leganersiz ham Akademiya bolalari bilan ham raqiblarga kuchi etapti shunchaki qoil lekin Nasafka. Norchaev 2 davraga yana qushdi uyinniga. Sherzod Nasrulloev 5 uyin utkazmay turib ham kursatkichi. Farruh Sayfiev. va Ibrohimdan. kuchli ekan kursatgichi.

Минбар

Барча блоглар