Стерлингга Англияда яна бир харидор пайдо бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Рахим Стерлинг бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламоқда. 

Маълум бўлишича, "шаҳарликлар" 26 ёшли футболчини сотиб юборишга тайёр. Айни дамда унга "Ливерпуль" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳам Рахим учун курашга қўшилди.

"Канонирлар" қишда ёки келаси йили ёзда Стерлинг трансфери борасида таклиф юборишни режалаштирмоқда.  

Маълумот учун, англиялик вингер бу мавсум "Манчестер Сити" сафида умумий 9 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)