Сульшер рақиб футболчисига харидор бўляпти

“Лестер” ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди “Манчестер Юнайтед” эътиборига тушди.

Уле-Гуннар Сульшер нигериялик футболчи жамоа таркибини кучайтира олишига ишонмоқда. Ндидининг “тулкилар” билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Унинг трансфери 60 миллион еврога баҳоланяпти.

Шунга қарамай, манчестерликлар бу ўйинчини қўлга киритишга ҳозирлик қилмоқда. Ндиди жорий мавсумда Англия премьер-лигасида бешта учрашувда майдонга тушиб, самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.

24 ёши ўйинчининг ўзи ҳам кучлироқ клубга ўтишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!