Сульшер “Реал”га зўр футболчи жўнатяпти

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ҳужумчиси Антони Марсьяль ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер асосий тўпурар бўлиши кутилган ҳужумчининг ўйинидан қониқмади ва уни захирага ўтқазиб қўйди. Унинг ўрнини тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олган Эдинсон Кавани ва тез ўсишга эришаётган Мэйсон Гринвуд эгаллади.

Ёзда Манчестерга “Боруссия” юлдузи Жейдон Санчонинг келиши кутилмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, Марсьялга умуман иш қолмайди. Шу боис, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бу ҳужумчини “Реал”га трансфер қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда, инглизлар бу борада мадридликлар билан музокараларни бошлаб юборган. Унга кўра, “Манчестер Юнайитед” испанларга ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олишни таклиф қилмоқда.

Марсьяль якунланган мавсумда премьер-лигада 22 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)