Сульшернинг ўрнини ким эгаллаши ошкор бўлди

  • 10 Nov 09:12
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшернинг курсиси қимирлаб қолди.  Гарчи клуб хўжайинлари норвегиялик мутахассисни ишдан олишга шошилмаслигини таъкидлаган бўлса-да, унинг ўрнига муносиб номзод топиб қўйди.

Tecno

Caught Offside  нашрининг маълум қилишича, Сульшер истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини “Лестер”ни муваффақиятли бошқариб келаётган Брендан Рожерс эгаллайди.

Бу мутахассиснинг ўзи ҳам “Олд Траффорд”га кўчиб ўтишга қарўи эмас. Бироқ, у жамоани мавсум ўртасида эмас, чемпионат ўйинлари якунланганидан кейин қабул қилиб олмоқчи.

Мураббийнинг бу талабига “Юнайтед” вакиллари кўнмай турибди ва у билан ҳозирдан келишиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!