Суперфутболчи Тухелга тўғри келмаяпти

“Челси” раҳбарияти бош мураббий Томас Тухель таклифига кўра, ҳужумкор футболчиси Кристиан Пулишични трансферга қўймоқда. Ҳозирдан бу футболчига “Ливерпуль” ва “Барселона”дан чорлов бўляпти.

Германиялик мутахассиснинг Пулишичдан воз кечишига унинг жароҳатларга мойиллиги сабаб бўлмоқда. Клуб кўп жароҳат оладиган футболчини узоқ муддатли режаларига кирита олмайди. Қолаверса, Томас Тухель Кристиан у қўллайдиган тактик схемаларга мос эмаслигини таъкидламоқда.

“Аристократлар” Пулишични Дортмунднинг “Боруссия”дан 42 миллион фунтга трансфер қилганди. Бироқ, ҳозирги вазиятда улар футболчини арзонроқ суммага қўйиб юборишга тайёр.

Охирги маълумотларга қараганда, “Барселона” Пулишич трансферига етарли даражада пул топа олмаган. “Ливерпуль” мутасаддилари эса январь ойида “Челси”га расмий таклиф юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!