Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Суперҳужумчи келяпти: “Барса” тез орада катта трансферни уддалайди!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Яхши танлов

“Барселона” асосий трансфер нишони – “Атлетик” ҳужумчиси Нико Уильямсни қўлга кирита олмаганидан кейин унинг ўрнига бир неча ҳужумкор футболчиларни олиш ҳаракатини бошлаганди.

Каталонияликларнинг иши “Милан” форварди Рафаэль Леау билан битадиган кўринади.

“Барса” мутасаддилари трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида португалиялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга ишонмоқда.

25 ёшли Леаунинг миланликлар билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар давом этади. Transfermarkt портали бу ҳужумчини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Каталонияликлар нархни тушириш учун бир неча футболчисини “Милан”га беришга тайёр.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ