Суперлига мураббийлари орасида ким энг узоқ вақт бир клубни бошқариб келаётганини биласизми?

Рўзиқул Саъдуллаевич 2012 йил 9 январь куни “аждарлар” бош мураббийи сифатида таништирилган.

Бу вақт оралиғида Бердиев “Насаф” билан қуйидаги ютуқларга эришган:

- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали (2017, 2020);
- Ўзбекистон чемпионати бронза медали (2013, 2014, 2015, 2016);
- Ўзбекистон кубоги (2015, 2021);
- Ўзбекистон Суперкубоги (2016);
- ОФК Кубоги финалчиси (2021).

Айни вақтда Суперлигада фаолият юритаётган мутахассислар орасида бир жамоани энг узоқ вақт бошқарган бош мураббий ҳисобланади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!