Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбек спорти

“Tashkent Select”: Икки ўйинда бир жуфт ғалаба

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Олдинда яна икки ўйин

Хоккей бўйича Қозоғистон ёшлар чемпионатида Тошкентнинг "Tashkent Select" клуби ўз уйида "Горняк" жамоаси билан рақобатлашди.

"Tashkent Select" жамоаси дастлабки учрашувда рақиб устидан 7:4 ҳисобида зафар қучган бўлса, иккинчи ўйинда "Горняк" 7:3 ҳисобида енгилди. Мазкур натижа орқали икки ғалабадан кейин "Tashkent Select"нинг очколари сони 16 тага етди. 

Маълумот ўрнида: "Tashkent Select" жамоаси турнир жадвалида 13 жамоа орасида 11-ўринни эгаллаб турибди. Энди пойтахтимиз клуби 16-17 январь кунлари Тошкентда "Алмати" ёшларини қабул қилади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ